Барча муаммонинг ечими-Президент ислоҳотни тўғри англашдир
Бугунги кунда мамлакатимизда бизнес муҳитини шаклантириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қулай шароитлар яратилмоқда ва бу имкониятлар ҳуқуқий, молиявий ҳамда сиёсий асослар билан мустахкамланиб келинмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугун тадбиркорликнинг нафақат ҳусусий балки давлат билан шериклик асосидаги кўринишлари ҳам мавжуддир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган ҳам бир ислоҳот,ҳар бир ташаббус пухта ўйланганлиги, узоқни кўзлаб ишлаб чиқилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
“Political study and media”компанияси ва “MyCountry.uz” ва “MyPresident.uz” сайти билан биргаликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати ва Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларини қўллаб- қувватлаш ва тарғиб этиш лойиҳаси доирасида”ги 5-босқичли фаолиятни амалга ошириш давомида Президентимизинг ҳар бир ташаббуси давр талабига мос эканини исботини кўриб келмоқдаман.
Ўрганишларимиз асосан бутун республикадаги давлат, хусусий ва давлат билан шерикликдаги мактабгача таълим муассаларида амалга оширилмоқда.
Айни дамда ўрганишлар Фарғона вилояти Риштон туманида амалга оширилаётгани боис мавжуд муаммолардан юз ўгириб кетолмадим.Риштон туманида кўплаб мактабгача таълим муассасалари учун замонавий бинолар қурилган бўлсада, лекин айрим муассасалар мослаштирилган биноларда фаолият юритса айримлари таъмирлашга, қайта қуришга мухтождир.
Риштон туманидаги 7-сонли МТМ таъмирлашга, 34- сонли ва 19-сонли мтм бинолар қайта қуришга эхтиёж сезаётган бўлсада йиллар давомида бу муаммо туман бўлими ва ҳокимлиги томонидан эътиборсиз қолдириб келинаётгани ачинарлидир.
Сиз кўриб турган 19-сонли МТМ 20-асрнинг бошларида қурилган ва ўз даврида партком биноси, 2-жахон уриши даврида шифохона, кейинчалик военкомат биноси сифатида фойдаланилган.1999 йилларда эса бу ер болалари боғчаси сифатида фойданила бошланди.
Риштон туманидаги 15,34 ва 19 –сонли мтм кўп ўринли қилиб қайта қуриш ҳақида ваъдалар кўп берилмоқда, лекин шу пайтгача натижа бўлмади. Юқорида айтганимдай, Президентимизнинг ҳар бир ислоҳоти пухта ўйланганлигига бир мисол! Қайта қуришга мухтож бинолар нега давлат ва шериклик асосида қайтадан қуришга рухсат берилмаяпти?
Давлат ўз улушни сақлаб қолса, таълим давлат назоратида амалга оширилса, муассасанинг рахбар-ходимлари фақат ривожлантириб берса, бу ерда қандай муаммо бўлиши мумкин.Аксинча, узоқ муддатли кредит олиб бинони қайтадан кўп ўринли қилиб қайтадан қурса, болалар қамрови кенгаяди, қўшимча иш ўринлари кўпаяди.Бугунги кунда 34 ва 19-сонли мтм га 100 га яқин болалар навбатда турибди.Демак юзлаб оналар банд қилиб турилибди.Сўнгги кунларда пахта майдонлар қисқартирилиши натижасида боғдорчилик ва дехқончилик майдонлари кенгаймоқда.Бу эса кунбай ишчиларнинг кўпайишига ҳисса қўшмоқда. Оналар болаларини ишончли мтмга бериб ўзлари ё савдода, ёки кунбай ишда ишлаши ва шу орқали оилага маблағ олиб келиш имконияти катта ва оналар шуни истайди.Чунки баҳор, ёз ва куз фасллари жуда даромадли фасллар ҳисобланади.
Президентимиз ислоҳотига асосан бу бинолар ўз эгасига топширилса кўп ўринли болалар боғчаси ташкил этилиши ва бунинг билан бирга қўшимча иш ўринлари яратилиши мумкинлигини, уйида боласи билан банд бўлиб ўтирган аёллар эса ишлаши учун имконият яратилиши ва уйига пул кириб келишини, бу билан оилани моддий ҳолати яхшиланишини наҳотки мутасаддилар англамаса!
Мухтарам Президентимиз чеkка ҳудудларда яширилаётгaн ёки эътибордан четда қолган муаммоларни аниқлаб уларга ечим топишни давлат сиёсати даражасига кўтаргани бежиз эмас, демак, бу масалани ҳам эътибордан четда қолдирмайди, деган умиддамиз!
АзизаТурдиева
Барча муаммонинг ечими-Президент ислоҳотини тўғри англашдир!